Янгиликлар

  • Майкл Валленич: Қизил карточкагача бир оёқ билан ярим финалда эдик...

  • Сана: 21.09.2012
  • 2:2 ҳисоби билан якунланган “Аделаида Юнайтед” ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ чорак финал баҳсидан кейин австралияликлар ёрдамчи мураббийи Майкл Валленич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    “Бу мағлубиятга  ўхшарди..., дейди 38 ёшли мутахассис. Йигитлар дастлабки 40 дақиқа давомида барчасини яхши бажаришди. Ўша пайтда агар ҳаммаси шундай якунланса, бир оёқ билан ярим финалда эканимизни улар яхши ҳис қилишаётганди. Қизил карточка эса ўйин режамизни ўзгартириб юборди. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборишни истамагандик”.

    “Бу футбол, унда ҳамма нарса тез ўзгариб кетиши мумкин. Биз эса рақибга жарима зарбаси тепиш имкониятини яратмаслигимиз керак эди”, дейди ёрдамчи мураббий.

    Ўз майдонидаги дуранг натижага қарамай, мутахассис Тошкентдаги ўйинга нисбатан оптимистик руҳда ёндашмоқда.

    “Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик ва 4-5та гол уришимиз мумкин эди. Шундай экан, жавоб ўйиида яхши натижага умид қиляпмиз ва у ердаги ўйинни интизорлик билан кутяпмиз. Биз узоқ вақт давомида расмий ўйин амалиётига эга бўлмадик. Бу ҳам ўйинимизга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистонда ижобий натижа қўлга киритишимизга ишончим комил”, дейди Валленич.

    Манба:
    goal.com, stadion.uz

Мавзуга оид бошқа хабарлар