Янгиликлар

  • “Бунёдкор-2”нинг кетма-кет учинчи ғалабаси

  • Сана: 14.06.2015
  • Биринчи лига жамоалари 13-тур учрашувларини ўтказишди.

    Ушбу турда “Бунёдкор-2” футболчилари водийнинг “Ёзёвон Лочинлари” жамоасини қабул қилишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Миржаҳон Мирахматовнинг иккита голига меҳмонлар Шахбоз Абдураҳмоновнинг битта голи билан жавоб қайтаришди.

    Қайд этиш керакки, ушбу ютуқ Дмитрий Ким бошқарувидаги “Бунёдкор-2”нинг кетма-кет учинчи ғалабасидир.
    Биринчи лига-2015. “Шарқ” минтақаси

    13-тур. 13 июнь (шанба)
    “БУНЁДКОР-2” (Тошкент) – “ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ” (Ёзёвон) 2:1
    Голлар: Миржаҳон Мирахматов 48 (1:0), Миржаҳон Мираҳматов 60 (2:0), Шахбоз Абдураҳмонов 90 (2:1)
    Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Қодирқулов 51 (“Бунедкор-2”)
    Огоҳлантириш: Жасуржон Саидов 38 (“Ёзёвон-Лочинлари”)
    Ҳакамлар: А.Рубаков (Тошкент) – 8,0; Ф.Достонов (Жиззах) – 8,0; М.Турдиев (Жиззах) – 8,2; С.Еремеев – 8,0
    Назоратчи: Х.Мухторов (Самарқанд)
    Тошкент. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони. 44 томошабин 

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар