Янгиликлар

  • Биринчи лига. Бу сафар ҳам ғалаба қўлдан чиқди

  • Сана: 10.04.2015
  • Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига жамоалари 2-тур учрашувларини ўтказишди.

    “Бунёдкор” фарм-клуби Наманган вилоятининг “Косонсой” жамоасини қабул қилди.

    Футбол мактабимиз тарбияланувчилари бу сафар ҳам ҳисобда олдинда боришиб, якунда мағлубият аламини тортиб қўришди.

    Худди биринчи ўйиндаги каби Абдуллоҳ Абдуллаев ўйин бошидаёқ ҳисобни очишга эришди. Лекин бўлим ўрталарида “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов икки бор фрам-клубимиз дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.

    Шу тариқа, фарм-клубимиз дастлабки икки турда очко жамғара олмади. Дмитрий Ким бошқарувидаги жамоадан кейинги учрашувларда ғалабалар кутиб қоламиз.

    Ўзбекистон Биринчилиги. “Шарқ” минтақаси. 2-тур
    “БУНЁДКОР-2” (Тошкент) – «КОСОНСОЙ» (Косонсой) 1:2
    Голлар: А.Абдуллаев (3) – Д.Исаков (26, 35)
    Огоҳлантиришлар: Д.Жўраев (39), Д.Умиров (51), С.Қодирқулов (64) – Б.Каримов (90), М.Жамолов (90+4)
    Четлатиш: Д.Умиров (иккинчи огоҳлантириш, “Бунёдкор” 79)
    Ҳакамлар: А.Нажафалиев (Тошкент) – 8,2, Р.Нўъмонов (Тошкент) – 8,4, Д.Сайлалов (Тошкент) – 8,4, А.Шукуруллаев – 9
    Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент)
    2015 йил, 9 апрель. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 37 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар