Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Бухоро”. ВИДЕО превью

  • Сана: 11.09.2014
  • Мамлакат чемпионатининг 19-тур доирасида “Бунёдкор” Сеид Сеидов бошқарувидаги “Бухоро” клубини қабул қилади.

    Ушбу учрашув бу икки жамоанинг ўзаро ҳисобдаги ўн тўртинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Эътиборлиси, шу кунгача ўтказилган 13 учрашувнинг 11таси “қалдирғочлар” ғалаба қозонганлар, 2 ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 32:3.

    Тошкентда ўтган ўйинларда бухороликлар “Бунёдкор” дарвозасини бирон маротаба ҳам ишғол эта олишмаган. “Бухоро”нинг ҳар учала голи ҳам ўз майдонидаги учрашувларга тўғри келади.

    Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи бухороликлар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган.

    Қуйида “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоаларининг Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан кўчирмалар ва учрашув голлари билан танишишингиз мумкин.

    БУНЁДКОР - БУХОРО 2:0 (1:0)
    01.10.2007. 22-тур. Тошкент. 4000 томошабин
    Голлар: Гочгули Гочгулиев, 4 (1:0), Гочгули Гочгулиев пенальти, 90+1 (2:0)

    БУНЁДКОР - БУХОРО 2:0 (1:0)
    28.09.2008. 22-тур. Тошкент. 4812 томошабин
    Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва, 45+1 (1:0), Тимур Кападзе, 88 (2:0)

    БУНЁДКОР – БУХОРО 4:0 (0:0)
    10.05.2009. 9-тур. Тошкент. 6682 томошабин
    Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 55 (1:0), Эдсон Рамос 60 (2:0), Анваржон Солиев 74 (3:0), Анваржон Солиев 90 (4:0)

    БУНЁДКОР - БУХОРО 3:0 (2:0)
    20.06.2011. 13-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5180 томошабин
    Голлар: Виктор Карпенко 7 (1:0), Анвар Солиев 41 (2:0), Милош Трифунович 79 (3:0)

    БУНЁДКОР – БУХОРО 1:0 (0:0)
    24.09.2012. 20-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 511 томошабин
    Гол: Акмал Шораҳмедов 70

    БУНЁДКОР – БУХОРО 4:0 (4:0)
    05.05.2013. 7-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3162 томошабин
    Голлар: Лутфулла Тўраев 19 (1:0), Олег Зотеев 21 (2:0), Олександр Пишур 33 (3:0), Олександр Пишур 45+1 (4:0)

    (TAS-IX эмас)

    (TAS-IX)

Мавзуга оид бошқа хабарлар