Янгиликлар

  • "Бунёдкор" оқ формада ўйнайди

  • Сана: 07.04.2009
  • Бугун "Интерконтиненталь" меҳмонхонасининг "Хива" залида "Бунёдкор" ва "Сепахон" клублари вакиллари ҳамда учрашувнинг расмий шахслари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда эртага ким қандай формада майдонга тушиши аниқланди.

    Мазкур йиғилишни, ҳар доимги одатга кўра, учрашув комиссари олиб борди. "Бунёдкор" - "Сепахон" баҳсига эса Осиё футбол конфедерацияси томонидан туркманистонлик Азат Мурадов комиссар этиб тайинланган. У бошчилик қилган йиғилиш шуни маълум қилдики, чоршанба куни "Жар" стадионига тўпланган ишқибозлар майдон эгаларини оқ формада кўришади. Эронликлар ўзларининг анъанавий сариқ либосларида тўп суришади. Ҳакамлар бригадаси эса қора рангни танлади.

    Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Сепахон" беллашуви "Жар" стадионида эртага соат 18:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар