Янгиликлар

  • Майкл Валканис: Биринчи ўйиндаги икки гол “Бунёдкор”га ёрдам берди

  • Сана: 04.10.2012
  • “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида австраликлар бош мураббийи қатнашди.

    - Ўйинолди матбуот анжуманида айтганимдек, ўйин ҳеч бир жамоага осон ўтгани йўқ. Майдонда ҳақиқий кураш бўлди. Стадионга келган мухлислар чиройли ва ёқимли учрашув гувоҳи бўлишди. Голлар ҳам, сариқ карточкалар ҳам, ҳатто қизил карточкалар ҳам бўлди. Ўйлашимча, карточкаларнинг хаддан зиёд кўпайиб кетиши ўйин суръатига таъсир кўрсатди. Албатта, ўйин охирида гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Биз ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилгандик, аммо “Бунёдкор” бунга имкон бермади. Олинган қизил карточкалар режаларимизни ўзгартириб юборди. Иккала ўйинда ҳам 10 киши бўлиб қолганимиз салбий таъсир кўрсатди. Ўзбекистонга узоқ масофадан учиб келганимиз ҳам сўзини айтди. Шундай бўлса-да, йигитлар яхши ўйнашди. Характер кўрсатишди. Биз энди Австралия чемпионатида бемалол ўйнай оламиз. “Бунёдкор”ни ярим финалга чиққани билан табриклайман! Жамоага кейинги баҳсларда ҳам омад тилайман, - деди Майкл Валканис.

    - Ҳар иккала ўйинда ҳам “Аделаида Юнайтед” футболчилари қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бу жамоадаги тартиб-интизом ёмонлигидан эмасми?
    - Бу чорак финал босқичидаги ўйинлар. Бундай пайтлар футболчилар учун кўп нарсани англатади. Шунинг учун асабийлашиш табиий. Тўғри, карточкаларнинг деярли барчаси ўйиндан бошқа вазиятларда кўрсатилди. Табиийки, бу ҳолат яхшимас, лекин футболда шунақаси бўлиб туради.

    - “Бунёдкор” ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди, деб ўйлайсиз?
    - Дастлабки учрашувда икки гол ургани “Бунёдкор”га катта ёрдам берди. Бундан ташқари, биз ҳали расмий ўйинларда майдонга тушганимиз йўқ. Фақат “Бунёдкор” билан ўйнадик холос. Гуруҳ баҳсларида вазият тескари эди. Ўшанда омад биз томонга кулиб боққанди.

    - Шогирдларингиз ўйинни пенальтигача олиб боришга ҳаракат қилди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?
    - Ҳа. Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин шунга мажбур бўлдик. Қўшимча таймлар давом этаётган паллада пенальтиларни ким тепишини ўйлай бошлаётгандик, аммо мезбонлар бунга йўл қўйишмади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар