Янгиликлар

  • Австралияликлар “Жар”даги расмий машғулотини ўтказиб бўлишди

  • Сана: 02.10.2012
  • Осиё Чемпионлар лигаси регламентига мувофиқ меҳмон жамоа вакиллари ўйиндан бир кун аввал учрашув бошланадиган вақтда асосий майдонда машғулот ўтказиш ҳуқуқига эга.

    “Аделаида Юнайтед” жамоаси бундай имкониятга эга бўлишига қарамасдан бироз бошқачароқ иш тутди. Австралияликлар кечки маҳал шуғуллангандан кўра эрталабки машқни афзал кўришди ва расмий машғулотни соат 10:00да бошлашди.

    Жон Космина олиб борган машғулот давомида 17 нафар футболчи иштирок этди. Рақибимиз асосан тўп билан ишлади. "Аделаида Юнайтед" машғулотини оммавий ахборот воситалари ходимлари кузатиб боришгани учун дастлабки 15 дақиқа давомида ўйин пайтида қўлланиладиган тактик тайёргарликлар режаси ошкор қилинмади. Аделаидаликларнинг ўйинолди тайёргарлиги роппа-роса бир соат давом этди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар