Янгиликлар

  • “Аделаида Юнайтед” 1 октябрь куни Тошкентга келади

  • Сана: 28.09.2012
  • Хабарингиз бор, 3 октябрь куни Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлади.

    Шу куни “Жар” стадионида ОФК Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувлари доирасининг энг қизиқарли баҳси – “Бунёдкор” ва “Аделаида Юнайтед” жамоалари ўртасида кечади. Австралияда ўтган биринчи ўйинда 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этилган эди.

    “Аделаида Юнайтед” ФК делегацияси 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси 3:15да Банкок орқали Тошкентга етиб келишади. Меҳмонлар делегацияси таркиби 28 кишини ташкил этади.

    Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” учрашуви 3 октябрь куни “Жар” стадионида соат 19:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар