Янгиликлар

  • Жон Космина: Тошкентда ҳам фантастик ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз

  • Сана: 20.09.2012
  • Ўз майдонида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижадан сўнг “Аделаида Юнайтед” устози Жон Космина шогирдлари Тошкентдаги ўйинда ижобий натижа қайд этишларидан умидвор.

    - Бугун ўйинни диққат билан кузатиш ва ундан хузур оладиган оқшом бўлди, - деб гап бошлади “Аделаида Юнайтед” устози Жон Космина. Сўнгги ўн ҳафта давомида олиб борган меҳнатларимиз самарасини ўйиннинг дастлабки 35 дақиқаси давомида кўриб роҳатландим. Аделаидада ёмон ўйин кўрсатмаганимиз учун Тошкентда ўз кучимизга ишонган ҳолда борамиз. Жамоам жавоб баҳсида ҳам худди бугунгидек ўйин намойиш этишига ишонаман.
    2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда дуранг қайд этганимиздан футболчиларимиз хафалар. Ўйлаб қаралганда бу тўғри иш. Бошимизга асло эгмаймиз ва кейинги ўйинда ҳам худди бугунгидек фантастик ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар