Янгиликлар

  • Жон Космина: “Бунёдкор” қандай ўйнашини биламиз

  • Сана: 18.09.2012
  • “Аделаида Юнайтед” клуби мураббийи Жон Космона ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

    - “Бунёдкор” билан авваллари ҳам, бу мавсумда ҳам ўйнаганмиз. Бу жиҳат эса ўйинга тўғри тактика танлашимизда бизга қўл келиши керак. Асосан ўз майдонимизда бўладиган баҳсда муваффақият қозонишни ўйлаяпмиз.

    Австралия чемпионати ҳали бошланмаган бўлса-да, “Аделаида Юнайтед” Ўзбекистон чемпионига қарши яхши тайёргарлик олиб борди.

    “Бунёдкор”нинг ўйин услуби буткул ўзгариб кетади деб ўйламайман. Рақибимиз бизга ва “Соннам Илхва Чонма” клубларига қарши қандай ўйнаган бўлса, эртага ҳам шу услубдан воз кечмаса керак. Агар биз ўз ўйинимизни кўрсата олсак, якуний натижа ижобий бўлади. Ўйинга турли хил тактика қўллаш мумкин. Агар шогирдларимдан бири берилган кўрсатмаларни бажара олмаса ёки рақиб ўта кучли ўйин кўрсатадиган бўлса у ҳолда ўйин пайтида услубни ўзгартирамиз.

    Дарио Видошичнинг асосий таркибга кириш имкониялари элликка эллик! Шифокорларнинг айтишича, унинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Мутахассисларимиз уни майдонга тушиши учун барча чораларни қўллашади, - деди Жон Космина.

Мавзуга оид бошқа хабарлар