Янгиликлар

  • Масанобу Мацунами: Эндо катта йўқотиш эмас

  • Сана: 17.04.2012
  • “Бунёдкор” – “Гамба Осака” учрашувидан олдинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисми японияликлар билан ўтди. Бош мураббий Масанобу Мацунами журналистлар билан учрашувга ўзи билан Томоказу Мёжинни олиб келди.

    - Биз осон бўлмаган учрашув арафасида турибмиз. Эртага бор кучимизни берган ҳолда юз фоиз куч билан олдинга интиламиз, - деб гап бошлади “Гамба Осака” устози.

    - “Бунёдкор”га қарши баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга. Японияга юқори кайфиятда қайтиш учун ҳаракат қиламиз, - деди Томоказу Мёжин.

    - Гуруҳдаги энг кучли жамоа сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?
    - Менимча, тенг кучли жамоалардан ташкил топган гуруҳ мана шуниси. Бирон бир жамоани алоҳида кўрсатиб ўтмоқчи эмасман.

    - Эртанги баҳсга қандай тайёргарлик кўрдинглар?
    - Японияда ўтган баҳсни жиддий таҳлил қилиб чиқдик. Шу ўйинга қараб якуний тактикани танлаймиз.

    - Осакадаги ўйинда Сизлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсангизларда “Бунёдкор” ташаббусга эга бўлиб турган эди. Бироқ  ҳакам ўйлаб топган пенальтидан сўнг “Гамба Осака” ғалаба қозонди. Айтингчи, ўша куни ҳакамнинг ёрдами Сизларга қанчалик даражада сезилди?
    - Тўғри, ҳакамнинг ҳатти-ҳаракатлари учрашувга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Аммо пенальти йўқ жойдан берилди, деган фикрга қўшилмайман.

    - Жамоангизнинг омадсиз старти ҳақида нима дея оласиз?
    - 2008 йили Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиб, якунда бош совринни қўлга киритган эдик. Ўйлайманки, бу йил ҳам секин-аста муваффақият сари одимлаб борамиз.

    - “Бунёдкор” Японияда Сизлардан кам ўйин кўрсатмай ютқазганди. Эртага эса Қосимов шогирдлари ўз майдонида ундан-да тезкор ўйин кўрсатиши мумкин. Умуман олганда, рақибдан қандай ўйин кутяпсизлар?
    - Ўйлайманки, эртага жуда чиройли ўйин бўлади. Бу сафар “Бунёдкор” олдингидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишини кутиш мумкин. Биз ҳам рақибга мос тактикаларни кўриб чиқяпмиз.

    - Ясухито Эндонинг ўрнини қайси футболчи билан тўлдирмоқчисиз?
    - Бизда жамоавий ўйин шаклланган. Шунинг учун ҳам Эндо катта йўқотиш эмас.

Мавзуга оид бошқа хабарлар