Янгиликлар

  • “Гамба Осака” Тошкентга Эндосиз ташриф буюрди

  • Сана: 16.04.2012
  • Япониянинг “Гамба Осака” клуби делегацияси пойтахтимизга етиб келди.

    Японияликлар жойлашган самолёт Токио-Сеул-Тошкент йўналишида парвоз қилиб, бугун соат 16:45да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

    “Бунёдкор” футбол клубининг масъул шахслари меҳмонларни илиқ кутиб олишди ва уларни аввалдан тайёрлаб қўйилган “Intercontinental Tashkent” отелига жойлаштиришди.

    “Гамба Осака” футбол клуби делегацияси роппа-роса 40 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 19 нафари футболчилар, қолган 21 киши раҳбарият, мураббийлар штаби ва клубнинг бошқа ходимларини ташкил этишади.

    Таъкидлаш жоизки, "Гамба Осака" етакчиси Ясухито Эндонинг сариқ карточкалари сони иккитага етганлиги боис Тошкентга келган делегация таркибидан жой олмаган. Шунингдек, японияликларнинг бразилиялик легионери Эдуардо ҳам юртимизга олиб келинмаган.

    Меҳмонларнинг пойтахтимизга етиб келиш жараёнидан туширилган суратларни ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар