Янгиликлар

  • “Похан Стилерз” ўз уйида мағлуб бўлди

  • Сана: 16.04.2012
  • “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби “Похан Стилерз” клуби Жанубий Корея чемпионатининг 8-турида омадсизликка учради.

    «Пўлатчилар» ўз майдонларида чемпионат пешқадамларидан бири “Жежу Юнайтед” клубини қабул қилишди.

    Учрашувнинг 23-дақиқасида Сантос Жуниор “Жежу”ни олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб Дерек Асамоа ҳисобни тенглаштиришга эришди. Танаффусга чиқиш арафасида Жаир ва яна ўша тиниб-тинчимас Сантос Жуниор тўп киритишиб, ҳисобни 1:3га оширишди. 58-дақиқада Яннис Зику томонидан киритилган гол ҳисобни қисқаришига таъсир қилди холос, якуний ҳисоб – 2:3.

    Ортда қолган саккиз тур натижасига кўра, “Похан Стилерс” 11 очко жамғариб, 16та жамоа орасида еттинчи бўлиб турибди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар