Янгиликлар

  • “Гамба Осака” 16 апрель куни Тошкентга ташриф буюради

  • Сана: 14.04.2012
  • “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби – Япониянинг “Гамба Осака” клуби делегацияси келаётган душанба куни Тошкентга етиб келади.

    Осакаликлар Токио-Сеул-Тошкент йўналиши орқали парвоз қилишади ва пойтахтимизга 16 апрель куни соат 17:15да етиб келишади. Японияликларнинг икки вакили шу бугуноқ Тошкентга келишиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишади ва асосий делегация учун керак бўлган бошқа нарсаларни хозирлаб туришади.

    “Гамба Осака” клуби аъзолари расмий ўйиндан бир кун аввал яъни 17 апрель куни икки маҳал машғулот олиб боришади. Дастлабки машқ “Жар” стадионининг кичик аренасида ўтказилса, кечки маҳалдаги расмий машғулот асосий майдонда ташкил этилади.

    Кун чиқар юрт вакиллари пойтахтимиздаги энг муҳташам отеллардан бири “Intercontinental Tashkent” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

    Японияликлар 19 апрель куни соат 21:05да Тошкентдан тўғри Токиога парвоз қилишган ҳолда ортга қайтишади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар