Янгиликлар

  • Ясуюки Конно: Бизга аҳиллик етишмаяпти

  • Сана: 02.04.2012
  • “Гамба”нинг 15-рақам остидаги марказий ҳимоячиси матбуот анжуманида ўз бош мураббийига ҳамроҳлик қилди.

    - Биз турнир бошланишида иккита аламли мағлубиятга учрадик. Аммо имкониятлар ҳар доим охиригача бўлади. Фақат уларни қўлдан бой бермаслик керак. Агар кейинги баҳсларда муваффақиятли натижаларга эришсак, гуруҳдан плей-оффга чиқиш вазифасини уддалай оламиз, албатта.

    - Жамоага нима етишмаяпти?
    - Мен жамоадошларимни янада бирдамроқ ҳаракат қилишга чорлаб қоламан. Бизга айни пайтда бироз аҳиллик етишмаяпти.

    - Ўзбек жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Биз яқин орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан икки учрашув ўтказдик. Ўзбек футболчилари ҳужумкор ўйинни ёқтиришади. Аммо улар ҳимояланаётганларида кўп тўп йўқотишади. Биз эртага уларнинг бу камчилигидан фойдаланиб қолишимиз лозим.

    - “Гамба” инқирозни тез ортда қолдира оладими?
    - Ҳозир бизда янги мураббий иш бошлади. Ҳамжиҳатликни юқори даражага олиб чиқа олсак, бизга ғалабалар албатта қайтади. Ижобий натижалар бизга тез қайтишига ишончим катта.

    Улуғбек Мирзаев,
    Осака

Мавзуга оид бошқа хабарлар