Янгиликлар

  • Ўринбосарларимиз якка пешқадам

  • Сана: 03.04.2009
  • Бугун Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида “Локомотив” ва “Буенёдкор” жамоаларининг ўринбосарлар таркиблари 4-тур доирасида ўзаро баҳслашишди. Ушбу ўйингача темирйўлчилар 3 учрашувда 6 очко жамғаришиб, турнир жадвалинининг учинчи поғонасини эгаллаб туришган бўлса, “қалдирғочлар” ҳам 6 очко тўплашиб, фақатгина тўплар нисбатига кўра “Локомотив”ни ортда қолдиришаётганди.

    Мурод Отажонов бошчилигидаги “Бунёдкор” ўринбосарлари “Локомотив”ни кичик – 1:0 ҳисобида енгиб, очколарини сонини 9тага етказишиб олди ва тўртинчи турдан сўнг турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олдишди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол Миразиз Жалолов ҳисобига ёзилди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Санжар Тўрақуловга нисбатан ишлатилган кўполликдан сўнг учрашув бош ҳақами – Шуҳрат Раҳмонқулов ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Миразиз Жалолов шу куни “Локомотив” посбони Азиз Ашуров қўриқлаган дарвоза тўрига аниқ йўллаб, ўз жамоасига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

    3-тургача турнир пешқадами бўлиб келган “Олмалиқ” клуби Ушбу турда ўз майдонида тўп суришига қарамасдан, Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

    Турнир жадвали. Ўринбосарлар

    Жамоа

    Ў

    Ю

    Д

    М

    Т-Н

    О

    1

    Бунёдкор

    4

    3

    0

    1

    5-2

    9

    2

    Шўртан

    4

    2

    2

    0

    6-3

    8

    3

    Динамо

    4

    2

    1

    1

    5-3

    7

    4

    Нефтчи

    4

    2

    1

    1

    4-2

    7

    5

    Навбаҳор

    4

    2

    1

    1

    2-1

    7

    6

    Олмалиқ

    4

    2

    1

    1

    4-4

    7

    7

    Локомотив

    4

    2

    0

    2

    2-3

    6

    8

    Пахтакор

    3

    1

    2

    0

    3-1

    5

    9

    Металлург

    4

    1

    1

    2

    6-6

    4

    10

    Машъал

    4

    0

    4

    0

    3-3

    4

    11

    Хоразм

    4

    1

    1

    2

    5-6

    4

    12

    Насаф

    3

    0

    3

    0

    2-2

    3

    13

    Бухоро

    4

    0

    3

    1

    2-3

    3

    14

    Андижон

    4

    0

    2

    2

    2-4

    2

    15

    Қизилқум

    4

    0

    2

    2

    2-5

    2

    16

    Сўғдиёна

    4

    0

    2

    2

    3-8

    2

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар