Янгиликлар

  • “Локомотив” – “Бунёдкор”. Preview

  • Сана: 03.04.2009
  •  

    Эртага 4-тур диорасида бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашуви жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги бешинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади.

     Демак, шу кунгача пойтахтнинг ушбу икки клуби бир-бирлари билан тўрт марта рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларнинг учтасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, бир учрашувда темирйўлчилар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 9:5, “Бунёдкор” фойдасига.

     “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари – Сервер Жепаров ҳисобланади. Осиёнинг 2008 йилдаги энг яхши футболчиси “қалдирғочлар” таркибида “Локо” дарвозасини уч марта аниқ нишонга олган. Марсель Идиатуллин икки марта “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Ўзаро ўйинларда Илҳом Мўминжонов ҳисобида ҳам ҳозирча 2та тўп бор. Фақат у бир голини “Локомотив” таркибида, бир голини эса “Бунёдкор” таркибида киритган.

     ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:
    17.03.2007
    “Бунёдкор” – “Локомотив” 3:1
    Голлар: Илҳом Мўминжонов 16 (0:1), Шавкат Саломов 45+2 (1:1), Яннис Мандзукас 51 (2:1), Рашид Ғофуров 80 (3:1)

    04.12.2007
    Локомотив” – “Бунёдкор” 2:1
    Голлар: Сарвар Ибодуллаев 29 (1:0), Илҳом Мўминжонов 49 (1:1), Марсель Идиатуллин 60 (2:1)

    02.05.2008
    Бунёдкор” – “Локомотив” 2:0
    Голлар: Анвар Солиев 19 (1:0), Сервер Жепаров 90+2 пенальти (2:0)

    03.10.2008
    Локомотив” – “Бунёдкор” 2:3
    Голлар: Элёр Жаҳонов 12 (1:0), Сервер Жепаров 33 (1:1), Марсель Идиатуллин 44 (2:1), Сервер Жепаров 58 (2:2), Ривалдо 65 (2:3)

     


     

Мавзуга оид бошқа хабарлар