Янгиликлар

  • Амет Мемет: Чиройли ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз

  • Сана: 10.03.2009
  •  

     

    Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Амет Абдуллаевич Мемет ҳамда жамоа сардори Ривалдо журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    - Эртага мухлисларимиз учун ғалаба қозонишимиз шарт, - деб гап бошлади Амет Абдуллаевич. Ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жорий йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнининг илк турини ўз майдонимизда ўтказар эканмиз, муносиб ўйнаб, чиройли ғалаба қозонишимиз керак.

    Ривалдо: - Мусобақа бошланишини узоқ кутдик. Жамоадошларим билан мазмунли ўйин кўрсатиб, стадионга йиғилган ва бутун мамлакат бўйлаб бизга ишқибозлик қиладиган мухлисларимизни хурсанд қилмоқчиимиз.

    - Вильянуэва ва Луизаони ОЧЛ турнири “заявкаси”дан жой олишмади. Улар ўрнига янги бразилияликлар киритилди. Буни изоҳлаб берсангиз?
    Амет Мемет: - Бу саволни олдинги матбуот анжуманида ҳам беришган эди. Яна қайтариб айтаман, биз яхшироқ формада бўлган ва керакли ўйинчиларни рўйхатга киритдик. Хосе қишки мавсумда анча толиққан ва ўз формасида эмасди. Луизаога келсак, у жуда яхши ҳимоячи. Бироқ марказий ҳимояда бошқа футболчилар ҳам бор. Ўнг қанотда ҳужумкор ҳимоячи зарур бўлганлиги учун Луизао ОЧЛга “заявка” қилинмади.

    - Эртанги баҳсда ҳужум чизиғида қайси футболчига ишонч билдирасиз? 
    Амет Мемет: - Биз ўйин олдидан ўтказилинадиган сўнгги машғулотдан кейин мураббийлар штаби билан ўзаро келишган ҳолда ким яхши ҳолатда бўлса ўша ўйинчига ишонамиз.

    - Шахсий музейингизда жуда кўплаб совринлар бор. Булар қаторига Осиё Чемпионлар лигаси бош соврини қўшиб қўйиш истагангиз қанчалик даражада кучли? 
    Ривалдо: - Албатта қўшган бўлардим. Бунинг учун таркибдаги футболчилар билан яхшилаб меҳнат қилишимиз керак.

    - Аввало “Бунёдкор”да футболчи бўлиб келдингиз. Ҳозирда жамоа сардори этиб тайинландингиз. Кейинчалик мураббий бўлишингиз ҳам мумкинми? 
    Ривалдо: - Ўтган йили оддий футболчи сифатида футболчиларга кўмаклашдим. Бу йил энди маъсулиятлироқ вазифада – сардор сифатида ёрдамлашаман. Кейинчалик нима бўлишини албатта вақт кўрсатади.

    - Дарвозабонлар борасида қандай фикрдасиз. Эртага кимга кўпроқ ишонасиз – тажрибали Бугалогами ёки Зухуровгами? 
    Амет Мемет: - Ҳозир ҳамма сирларни очиб қўймоқчи эмасман.

    - “Ал-Иттифоқ” клубиини ўрганиш қандай кечди? 
    Амет Мемет: - Албатта, бу борада бизга кўплаб маълумотларни етказишди. Уларни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик.

    - Эртанги баҳсда пенальти бўлса буни Сиз амалга оширасизми? 
    Ривалдо: - Кўрамиз. Бордию, пенальти йирик ҳисоб қайд этилаётган пайтда белгиланса, бошқа шерикларимга топшираман. Агарда ўйинда қалтис ҳисобда давом этаётган пайтда 11 метрлик жарима зарбаси белгиланса, ўзим ёки Сервер Жепаров амалга оширади.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар