Янгиликлар

  • Анвар Солиев: мухлисларга хурсандчилик улашганимиздан хурсандман

  • Сана: 11.03.2009
  •  ОФК расмийлари “Бунёдкор” – “Ал-Иттифоқ” учрашувининг энг яхши футболчиси деб Анвар Солиевни топдилар. Учрашувдан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси билан ҳам алоҳида матбуот анжумани уюштирилди.

     

    - Ҳар бир ҳамоа учун илк учрашувни ўтказиш жуда оғир бўлади, - деб гап бошлади учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Анвар Солиев. Бугун ғалаба қозониб, ишқибозларимизга хурсандчилик улаша олганимиздан хурсандман.

     

    - Алмаштирилишингизни қай тариқа изоҳлайсиз?
    - Ҳужум чизиғимизда ўйнаш учун янги куч керак эди. Шу боисдан ҳам мураббийларимиз Пардаевга ишонч билдиришди.

     

    - Иккала голингизни бош билан киритдингиз. Яна бир вазиятда яхши имкониятдан фойдалана олмадингиз. Ўша ҳолатда гол уришингизга нима халал берди деб ўйлайсиз?
    - Шунчаки, омадим келмади. Тўпнинг йўналишини аниқ сездим ва зарба бердим, аммо тўп сал ноаниқ кетди. Агар барча вазиятларни голга айлантираверганимда ҳозир “Реал”да ўйнаётган бўлардим.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар