Янгиликлар

  • Амет Мемет: Ўйинимиз мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман

  • Сана: 11.03.2009
  •  Учрашувдан кейинги матбуот анжуманиги иккинчи бўлиб ташриф буюрган “Бунёдкор” бош мураббий Амет Мемет “Ал-Иттифоқ” жиддий рақиб эканлигини алоҳида таъкидлади.

     

    - Учрашуви ҳақидаги фикрларингиз?
    - Ўйин биз учун қийин бўлишини сезгандим. Чунки бизникилар хали яхши формада эмаслар. Нима бўлганда ҳам биз муҳим уч очкони қўлга киритдик. Ўйинимиз стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозларга маъқул келди, деб ўйлайман. Саудияликлар яхши ҳолатда эканлигинини уларнинг бугунги ҳаракатларидан сезиб олиш қийин эмасди.

     

    - Футболчиларнинг алмашишларини тушунтириб бера оласизми?
    - Ҳайдаровни бироз чарчаб қолгани учун алмаштирдим. Пардаевга эса ҳисоб 2:0га етгач, унга ўзини кўрсатишига имкон беришни лозим топдик. У машғулотларини ўз ҳаракатлари билан мураббийлар штабидагиларда яхшии таассурот уйғотаётган эди. Карпенкони эса ўнг қанотдаги ҳужумларимизни янада хавфлироқ тус олдириши учун туширдим.

     

    - Бақоев нима сабабли майдонга туширилмади?
    - У яхши ҳолатда эди. Лекин бу сафар Солиевни майдонга туширишга қарор қилдик. Захирада Пардаевни олиб қолдик. Ёшларга ҳам имкон бериш керак эди.

     

    - “Ал-Иттифоқ” ҳисобни қисқартирувчи голини осонлик билан киритди. Буни қандай изоҳлайсиз?
    - Биринчи бўлимда Зухуровнинг бурни синган эди. Шунга қарамай, Мурод учрашувни охиригача ўтказишга ўзида куч топа олди. Жароҳатдан сўнг Зухуров бироз ишончсизроқ ҳаракат қилгандир. Лекин шуни унутмангки, бундай ҳолда ўйнаш ҳар бир футболчи учун жудаям қийин бўлади. Дарвозамизга киритилган голда эса ҳимоячиларнинг ҳам хатоси бўлди.

     

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар