Янгиликлар

  • Иоан Андоне: “БУНЁДКОР” гуруҳ фаворити

  • Сана: 11.03.2009
  •  “Бунёдкор” ва “Ал-Иттифоқ” жамоалари иштирокидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига дастлаб, меҳмонлар устози ташриф буюрди.

     

    - Бугун биз мезбонларга яхши қаршилик кўрсата олдик, - деб гап бошлади руминиялик мутахассис. Лигадаги дебют ўйинимизда шундай кучли жамоага жиддий босим туғдира олдик, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда содир этган ҳужумимизни гол билан якунлай олганимизда эди, ўйин буткул бошқаса тус оларди. Бизга нисбатан, “Бунёдкор” вакиллари яратилган вазифтлардан унумли фойдаланишди. Шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди, аммо ҳисоб эмас.

     

    - Бугунги ўйиндан ўзингиз қандай хулосалар чиқардингиз?
    - Катта тажриба. Майдон эгаларининг ажойиб тактикаси менга маъқул келди.

     

    - Мезбонлардан кимнинг ўйини сизга маъқул келди?
    - Албатта, Ривалдонинг. У жаҳон тан олган футболчи. У ҳамон юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Ривалдо “Бунёдкор”нинг ўйинини ажойиб тарзда ташкил этиб берди. Икки голга муаллифлик қилган Солиев ва ўнг қанотда тўп сурган Рамосларнинг ҳаракатларини ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим.

     

    - "Бунёдкор"ни гуруҳ фаворити деб ҳисоблаяпсизми?
    - Ҳа, бу ғалабадан кейин шундай деб бемалол айта оламан. Нафақат ҳисоб рақибларимизнинг фойдасига ҳал бўлгани, балки уларнинг ажойиб ҳаракатлари мени шундай фикр юритишга ундаяпти. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Гуруҳ баҳслари давомида барча жамоалар бир-бирига жиддий қаршилик кўрсатади.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар