Янгиликлар

  • Матбуот анжумани15:00га қолдирилди

  • Сана: 10.03.2009
  • Эртага, 10 март куни мамлакатимизга Осиё Футбол Конфедерацияси президенти – Муҳаммад бин Хаммамнинг ташрифи муносабати билан “Бунёдкор” – “Ал-Иттифоқ” учрашуви олдидан ўтказилинадиган матбуот анжумани вақтига ўзгартириш киритилди.

    Аслида 11:00га белгилианган матбуот анжумани 15:00га қолдирилди. Қитъамиз футболи раҳбарининг пойтахтимизга ташрифи ва ушбу нуфузли раҳбарнинг мамлакатимиз футболи раҳбарлари билан учрашувларии ва жойларда иштирок этадиган тадбирларнинг аксарияти куннинг биринчи қисмига белгиланган. Шунинг учун ҳам, журналистларга қулайлик яратиш мақсадида “Бунёдкор” ва “Ал-Иттифоқ” учрашуви олдидан ўтказилинадиган матбуот анжумани куннинг иккинчи қисмига – 15:00га қолдирилди.

    “Бунёдкор” ФК матбуот хизмати.

Мавзуга оид бошқа хабарлар