Янгиликлар

  • «АЛ-ИТТИФОҚ» билан танишинг

  • Сана: 10.03.2009
  • 11 март куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” жорий йилги Осиё Чемпионлар лигаси турниридаги дастлабки учрашувини Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубига қарши баҳс билан бошлайди.

    Ушбу учрашув олдидан мухлисларга рақибимиз ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтишни ўринли деб топдик.

    “Ал-Иттифоқ” клуби 1944 йилда ташкил топган бўлиб, арабчадан таржима қилинганда “сулҳ, битим, келишув” маъноларини билдиради. 1965 йилда Саудия Арабистони Шаҳзодаси кубоги илк расмий ютуғи бўлган. 3 йилдан сўнг, Саудия Арабистони қироли кубогини қўлга киритган. 1983 ва 1987 йилларда Саудия Арабистони чемпионлигини нишонлаган клуб, бундан кейин чемпионлик шохсупасига кўтарила олгани йўқ. Халқаро ареналарда ҳам клуб айтарли натижаларга эришмаган. Бор-йўғи бир маротаба - 1989 йили Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиб, гуруҳ баҳсларидан нарига ўта олмаган.

    Жамоанинг тўлиқ номи: “Ал-Иттифоқ” клуби (Al-Ettifaq Club)
    Лақаби: Деҳна рицарлари (The Knight of Ad-Dahna)
    Ташкил топган йили: 1944 йил
    Жойлашган шаҳри: Даммам
    Стадиони: Шаҳзода Муҳаммад бин Фахд (Prince Mohamed bin Fahd Stadium). 35000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади
    Президент: Абдулазиз Ал-Доссари (Abdulaziz Al-Dossari)
    Манежер: Иоан Андоне (Руминия)
    Интернетдаги расмий сайти: www.ettifaq.com

    УМУМИЙ ЭРИШГАН НАТИЖАЛАРИ:

    Ички мусобақаларда:
    Саудия Арабистони чемпиони - (2 марта) 1982/83, 1986/87
    Саудия Арабистони Қироли кубоги соҳиби - (2 марта) 1967/68, 1984/85
    Саудия Арабистони Шаҳзодаси кубоги соҳиби - (1 марта) 1964/65
    Саудия Арабистони федерацияси кубоги соҳиби - (1 марта) 1990/91
    Шаҳзода Фейсал кубоги соҳиби - (2 марта) 2002/03, 2003/04

    Халқаро мусобақаларда:
    Араб кубоги чемпиони - (2 марта) 1984, 1988
    Клублар ўртасидаги “Форc кўрфази” кубоги соҳиби - (3 марта) 1983, 1988, 2006

Мавзуга оид бошқа хабарлар