Янгиликлар

  • Амет Мемет: Бир ўйинда бир нечта тактикани қўллаяпмиз

  • Сана: 10.03.2009
  • Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида эса журналистлар саволларига “Бунёдкор” бош мураббийи – Амет Абдуллаевич Мемет жавоб қайтарди.

    - Учрашувдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
    - Қайд этилган натижа яхши. Лекин бош мураббий сифатида йигитлардан яна ҳам чиройли ўйинлар кутиб қоламан. Кўрдинглар бугун уч ҳимоячи билан майдонга тушдик. Учрашув давомида эса турли ҳил тактик ўзгартиришларни синаб кўрдик.

    - Саҳоб Жўраев бугун Жасур Ҳасанов қанотида ҳаракат қилди...
    - Ўйлайманки, Саҳоб чап қанот ярим ҳимоя чизиғида ёмон ўйнагани йўқ. Айтяпманку, турли ҳил тактикаларни қўллаган ҳолда футболчиларимизнинг бошқа позицияларда қандай ўйнай олишларини амалда синаб кўряпмиз.

    - Бугун Темур Кападзени захира ўриндиғида ҳам учратмадик.
    - Футболда кимдир захирада қолиши яна кимдир эса умуман майдонга тушмаслиги мумкин. 11 март куни “Ал-Иттифоқ”га қарши Кападзе асосий таркибда ҳам майдонга чиқиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.

    -“Ал-Иттифоқ” билан ўйинда ҳам учта ҳимоячи хизматидан фойдаланасизми?
    - Учрашувнинг бошиданоқ учта ҳимоячи билан ўйнамаслигимиз аниқ. Аммо ўйин давомида шу тактикага қайтишимиз ҳам мумкин.

    - Саудияликларни ўрганиш қандай кетяпти?
    - Кучли жамоа. Саудия Арабистонидек кучли чемпионатнинг пешқадамларидан бири. Таркибида яхши савиядаги легионерлари бор. Биз уларни 4-5та ўйинини тахлил қилиб чиқдик. Ўз майдонида қандай тактикада ўйнашяпти, сафар учрашувларидан қандай ҳаракатланишяпти. Барчасини мукаммал ўрганмоқдамиз. Дарвоқе, бу йили ОЧЛдаги рақибларимиз бизга оддий кўз билан қарамасликлари аниқ.

    - Бугунги стадиондаги муҳит ва бошқа жиҳатлар Сизга маъқул келдими?
    - Клубимиз рахбарлари шунча шароит яратиб беришмоқда. Мамлакатимизда футболни ривожи учун кўп ишлар қилишмоқда. Бугунги муҳитни бир сўз билан изоҳлаган бўлардим – Жарни Европадаги стадионларга қиёсласа бўлади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар