Янгиликлар

  • Рустам Забиров: “БУНЁДКОР” мамлакатимизнинг биринчи рақамли жамоаси

  • Сана: 10.03.2009


  • - Учрашув ҳақида нима дея оласиз?
    - Нима ҳам дердим. Бугун ҳам “Бунёдкор” бежизга мамлакатимизнинг биринчи рақамли жамоа эмаслигини исботлади. Ўтган йилги таркибимиздан деярли ҳеч ким қолгани йўқ. Жамоамиз янги футболчилар билан шакллантирилмоқда. Мавсумлар оралиғида бошқа жамоалар сингари хорижда йиғин ўтказишнинг имкони бўлмади. Ўтган йили “Бунёдкор”га бир мунча қаршилик кўрсатгандик. Бу йил эса мамлакатимизнинг амалдаги чемпионлари анча кучайганликлари бугунги баҳсда яққол кўзга ташланди.
    “Бунёдкор” учта хориж йиғини ташкил этди ва ушбу йиғинлар давомида кучли рақиблар билан жуда кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Биз эса, мамлакатимизда бўлдик ва маҳаллий клублар билан атиги 8та ўйинда куч синашдик холос. Таркибга эса имкониятимиз етган футболчиларнигина жалб қила олдик.

    - Биринчи турда “Нефтчи”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоа бугун “Бунёдкор” олдида ожиз қолди...
    - Илгари “Қизилқум” мавсумни яхши бошламас эди. Ушбу нохуш анъанага чек қўйиш мақсадида футболчилар билан жиддий ҳозирлик кўрдик ва ўйинга ўзимизни одатдагидан бошқачароқ тайёрладик. Меҳнатларимиз ўз самарасини бериб, илк турда уч очкони қўлга киритдик. Бугунги ўйинга келсак, “Бунёдкор”нинг жамоамиздан бир калла устун эканлигини ҳамма кўрди. Шогирдларим қўлларидан нима келган бўлсалар барини қилдилар, аммо кучли рақиб бизга ҳеч қандай имконият бергани йўқ.

    - Илгари Ярослав Крушельницкийни ҳимоячи сифатида майдонда учратар эдик. У бугун ярим ҳимоячиларга яқин ўйнади.
    - Ушбу ўйинчимизнинг ўйини бугун негадир қовушмади. Олдинги баҳсда у ярим ҳимоя чизиғида ўзини кўрсатиб, “дубль” муаллифига айланган эди.

    - Жамоага таклиф этилган легионерлар хусусида нималар дея оласиз?
    - Улар энди-энди кўникиб боришмоқда. Бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, қишки йиғинлар чоғида Россиядан бир нечта футболчиларда таркибда синаб кўрдик. Улар юртимизга келишдан олдин, ўзбек футболини савиясини жуда паст баҳолашаётганди. Йиғинда шуғилланиб кўришгач эса Ўзбекистонда футбол анча ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтишди. Яқинда “Локомотив” Россия футболи юлдузларидан бўлмиш – Александр Филимоновни ўз таркибига “заявка” қилди. “Бунёдкор”да жаҳон таниган юлдузлар тўп суришмоқда. Ўйлайманки, яна 1-2 йилдан сўнг олий лигамиздаги кучли легионерлар сони кескин равишда кўпаяди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар