Янгиликлар

  • “БУНЁДКОР”да янги сардор

  • Сана: 10.03.2009
  • Янги мавсумда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиблари, 2002 йилги жаҳон чемпиони Ривалдо сардорлиги остида майдонга тушишади. Бундай қарор жамоа аъзоларининг мавсум олдидан ўтказилган умумий йиғилишида қабул қилинди.

     

    Ўтган мавсумнинг сўнгги 11 турини “Бунёдкор” сафида ўтказган бразилиялик футбол афсунгари жамоа

    аъзоларини ўзига эргаштира олди ва футболчилар ичида Ривалдонинг ҳурмати жудаям ошди. Шу боисдан ҳам барча футболчилар бир овоздан Ривалдони жамоа сардори этиб тайинлашди.

    Сардорликка Ривалдодан кейинги номзод сифатида Осиёнинг 2008 йилдаги энг яхши футболчиси Сервер Жепаров бўлиб қолаверади. Қандайдир сабаблар туфайли Ривалдо майдонга туша олмаган баҳсларда Жепаров ушбу шарафли зиммани ўз бўйнига олади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар