Янгиликлар

  • "Жар" ОФК имтиҳонидан Ўтди

  • Сана: 10.03.2009
  • Тошкентга ОФКнинг махсус текширув комиссияси ташриф уюштириб, "Жар" стадиони Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини қабул қилишга чиндан ҳам тайёр эканми ёки йўқми деган мақсадда, 3-5 март кунлари инспекция ишларини ўтказди.

    Комиссия раҳбари сифатида "Жар"ни ОФК Чемпионлар лигасининг лойиҳа бошқармасида маркетинг бўйича менежер лавозимини эгаллаб турган япониялик Сатоши Саито кўздан кечирди. Унга ОФКнинг маркетинг ҳамкори - WSG (World Sport Group) компанияси мутахассиси сингапурлик Муҳаммад Шоҳрум бин Жаппар ва ОФК аёллар футболи бошқармаси масъули вьетнамлик Тран Тхи Лан Хуонг хоним ёрдам беришди.

    Барча жабҳада, яъни майдон ҳолати, томошабинлар, оммавий ахборот воситалари учун шароитлар, ечиниш хоналари, допинг назорати, тиббиёт хоналари, ҳакамлар ва котибият хоналари ва бошқа йўналишлар бўйича ўтказилган текширувни "Жар" стадиони аъло баҳога топширди ва Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларини қабул қилишга ОФКнинг тасдиғидан ўтди.

    Демак, 11 март куни барча футбол ихлосмандларини "Жар" стадионига чорлаймиз. D гуруҳи доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Иттифоқ” (Саудия Арабистони) беллашуви соат 17:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар