Янгиликлар

  • «Бунёдкор-2011» халқаро мусобақани дуранг билан бошлади

  • Сана: 04.10.2019
  • Абдусаттор Мўминов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2011» Қозоғистондаги халқаро мусобақани дуранг билан бошлади.

    Тарбияланувчиларимиз бугун халқаро мусобақани маҳаллий «Иртиш-1»га қарши ўтказди. Павлодарликларга қарши ўйин голларга бой тарзда ўтиб, унда томонлар уч мартадан муваффақият қозонишди. Олтита гол киритилган учрашувда дуранг қайд этилди.

    Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор-2011» эртага турнирнинг иккинчи учрашувини Толдиқўрғоннинг БЎСМ тарбияланувчиларига қарши ўтказади.

    ХАЛҚАРО ТУРНИР
    «ИРТИШ-1» (Қозоғистон) – «БУНЁДКОР-2011» - 3:3
    «Бунёдкор-2011»: Абдуллоҳ Алишеров, Сарварбек Азимжонов, Абдувосит Шарофуддинов, Мустафо Аҳматуллаев, Камрон Қаҳрамонов, Муҳаммадамин Қаҳрамонов, Моҳир Шарофуддинов.
    Захирадагилар: Ворис Қудратов, Искандар Амиров, Жасур Баҳодиров, Исломбек Рашидов, Суннатилла Сойилбоев, Муҳаммадризо Аҳмаджонов, Авазбек Мираҳмедов.
    Голлар: Мустафо Аҳматуллаев, Суннатилла Сойилбов, Абдувосит Шарофуддинов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар