Янгиликлар

  • Суперлига. «Қизилқум» мағлуб этилди

  • Сана: 22.09.2019
  • Суперлигада 20-тур учрашувлари якунига етди.

    Ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилган «қалдирғочлар» кичик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ меҳмонлар дарвозасини икки бор нишонга олди. Миржаҳон Мираҳмадовнинг ажойиб ҳаракатлари эвазига меҳмонлар икки бор ўйинни майдон марказидан бошлашди. Аввалига ўзи ўнг қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб борди ва бир ҳаракатда ҳимоячини чалғитиб дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Иккинчи голда энди Мираҳмадов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Абдуллаев аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.

    Иккинчи бўлимда энди меҳмонлар фаоллик кўрсатишди. Бу сўнгги дақиқаларда ўз самарасини берди. Захирадан майдонга тушган Суннатилла Абдуллажонов дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди. Қолган дақиқаларда дарвозалар бошқа ишғол қилингани йўқ. Шу тариқа «Бунёдкор» ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди.

    СOCA COLA CУПЕРЛИГА. 20-ТУР
    «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:1 (2:0)
    22 сентябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 1231 томошабин.
    Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин.
    Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов.
    Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов.
    Назоратчи: Владислав Цейтлин.
    Комиссар: Аҳмед Тиллаев.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳамадалиев (Фаррух Икромов, 77), Жасурбек Жалолиддинов (Санжар Турсунов, 64), Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев.
    «Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Стивен Лустица (Ҳумоюн Абдуалимов, 81), Салим Мустафоев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Руслан Маргиев, Саиджамол Давлатжонов (Суннатилла Абдуллажонов, 41), Мате Ватсадзе (Воҳид Шодиев, 73), Достон Ибрагимов.
    Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов, 24 - 1:0. Абдулла Абдуллаев, 29 - 2:0. Суннатилла Абдуллажонов, 87 - 2:1.
    Огоҳлантиришлар: Салим Мустафоев, 5. Алишер Саноев, 59. Руслан Маргиев, 69.

Мавзуга оид бошқа хабарлар