Янгиликлар

  • Суперлига. Дербида адолатли дуранг

  • Сана: 26.08.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 18-тур учрашувлари старт олди.

    Турнинг марказий учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. «Бунёдкор» «Локомотив»ни қабул қилган беллашувда дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Арслонмурод Омонов бош билан дарвозани ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда Қодирқуловга ишлатилган қўполлик белгиланган пенальтидан Санжар Турсунов унумли фойдаланди. Айтиш керак, учрашув давомида ҳар иккала жамоа ҳам дарвозалар олдида голга тортадиган ҳужумлар ташкил қилди, лекин вазиятлардан фойдаланиш борасида ҳар иккала тараф ҳам оқсади. Натижада ўйин адолатли дуранг натижа билан якунланди.

    COCA COLA СУПЕРЛИГА. 18-ТУР
    «БУНЁДКОР» – «ЛОКОМОТИВ» - 1:1 (0:1)
    26 август. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 4842 томошабин.
    Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов.
    Қанот ҳакамлари: Абдуҳамилулло Расулов, Жаҳонгир Саидов.
    Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов.
    Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
    Комиссар: Бекзод Арипов.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев.
    Захирадагилар: Муроджон Зуҳуров, Бобурбек Фарҳодов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Санжар Рихсибоев, Евгений Чумак, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Темур Аюпов, Санжар Турсунов.
    «Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Шерзод Каримов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Арслонмурод Омонов, Диёржон Туропов.
    Захирадагилар: Маъмур Икромов, Азизбек Омонов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Эсонқулов, Ариагнер Смит Медина, Дилшоджон Комилов, Жалолиддин Жумабоев, Бек Абдуллаев, Игорь Йелич.
    Голлар: Арслонмурод Омонов, 23 – 0:1. Санжар Турсунов, 73-пенальтидан – 1:1.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар