Янгиликлар

  • Футболчиларимиз олимпия терма жамоасига таклиф этилди

  • Сана: 24.08.2019
  • Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 28 август – 10 сентябрь кунлари пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

    Терма жамоамиз мазкур доирасида 2та ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳар иккала учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон терма жамоаси рақиб бўлади. Ўйинлар 6 ва 9 сентябрга белгиланган.

    Терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович мазкур йиғинга 23 нафар футболчини таклиф этган. Айтиш керак, йиғинга чақирилган футболчиларнинг 5 нафари «Бунёдкор» аъзоларидир. Жумладан – Исломжон Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов ва Миржаҳон Мираҳмадов.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар