Янгиликлар

  • Суперлига. Қийин учрашувда муҳим ғалаба

  • Сана: 18.08.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Ўтган турнинг марказий баҳсида мағлубиятга учраган «Бунёдкор» ўз уйида «Металлург»ни қабул қилди. Қийин учрашувда муҳим ғалаба қўлга киритди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган футболчиларимиз рақиб ҳимоячсини ёриб ўтишга қийналди, айниқса биринчи бўлимда. Танаффусдан кейин ўзгартирилган тактика сабабли футболчиларимиз Александр Лобанов қўриқлаган дарвоза олдида кўп марта пайдо бўлишди. Ниҳоят 75-дақиқада кетма-кет уюштирилган ҳужумлар ўз самарасини берди. Аввалига катта тезликда ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашган Жавоҳир Қаҳрамонов кучли, бурама зарбаси билан дарвозани нишонга олди. Тўп устунга тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга ҳаммадан олдин етиб келган Хуршид Ғиёсов енгил ҳаракатлари билан тўпни оёғига мослади ва дарвозани нишонга олди. Мазкур гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди.

    Coca Cola Суперлига. 17-тур
    «БУНЁДКОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (0:0)
    18 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 2162 томошабин.
    Бош ҳакам: Вадим Агишев.
    Қанот ҳакамлари: Темур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов.
    Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
    Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
    Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 67), Санжар Қодирқулов (Бобурбек Фарҳодов, 82), Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов (Санжар Рихсибоев, 73).
    «Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Суҳроб Нуриллоев, Баҳром Абдураҳимов, Музаффаржон Музаффаров, Худойшукур Сатторов (Иброҳим Йўлдошев, 80), Камолиддин Тожиев (Сервер Жепаров, 54), Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Баҳодир Пардаев, Андрей Шипилов (Шавкатжон Муллажонов, 75).
    Гол: Хуршид Ғиёсов, 75 – 1:0.
    Огоҳлантириш: Миржаҳон Мираҳмадов, 48.

Мавзуга оид бошқа хабарлар