Янгиликлар

  • «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда!

  • Сана: 14.08.2019
  • Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Эрматов Равшан Сайфиддинович яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

    Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

    Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоамиз энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди!

    Айтиш керак, бу янгилик жамоамиз учун мамлакатимиз ҳурликка эришган кун, Мустақиллик байрамига совға бўлди. Ўйлаймизки, футболчиларимиз мазкур ўйинда ғалаба қозониб, ишқибозларга байрам совғасини тақдим этади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар