Янгиликлар

  • Александр Иванков хотира турнири якунланди

  • Сана: 11.08.2019
  • Марҳум мураббий Александр Иванков хотираси учун ташкил қилинган хотира турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Алишер Иброҳимов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2009» турнинг тенгсиз жамоасига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда «Спартак» билан ҳисоб-китоб қилган «қалдирғочларимиз» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сарвар Ўринбоев, Диёрбек Шониёзов ҳамда Шаҳбоз Бухаров томонидан урилган голларга рақиб бир марта жавоб қайтара олди холос. Шу тариқа «Бунёдкор-2009» бош совринни ўзиники қилди.

    АЛЕКСАНДР ИВАНКОВ ХОТИРА ТУРНИРИ
    Финал
    11 август (якшанба)
    «БУНЁДКОР-2009» - «СПАРТАК» - 3:1
    Голлар: Сарвар Ўринбоев, Диёрбек Шониёзов, Шаҳбоз Бухаров.

Мавзуга оид бошқа хабарлар