Янгиликлар

  • «Бунёдкор» клуби ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматовни таваллуд айёми билан табриклайди!

  • Сана: 09.08.2019
  • Бугун, 9 август куни, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Равшан Сайфиддинович Эрматовнинг туғилган куни.

    Бундай қувончли кунда «Бунёдкор» футбол клубининг бутун коллективи – раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар ҳамда жонкуяр мухлисларимиз Равшан Сайфиддиновични таваллуд айёми билан чин юракдан табриклайдилар ва қутлайдилар!

    Ўзбек футболини дунё узра тараққий эттиришда жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматовнинг ҳиссаси қанчалик улкан эканлиги барча-барчамизга аён. Эндиликда ўзи учун янги лавозимда ҳам Равшан Сайфиддинович Ўзбекистон спорти ва футболи довруғини бундан-да юксакларга кўтаришига ҳеч қандай шубҳамиз йўқ.

    Ҳурматли Равшан Сайфиддинович! Фурсатдан фойдаланиб, Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган тинимсиз меҳнатларингизга барака, оилангизга кўтаринкилик тилаб қоламиз! Ўзбек футболи ривожи мақсадида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларингиз учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

    «Бунёдкор» футбол клуби

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар