Янгиликлар

  • Про лига. Марказий учрашувда дуранг

  • Сана: 08.08.2019
  • Про лигада 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Турнинг марказий ўйини Фарғонанинг Яйпан шаҳрида бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Турон» «Бунёдкор-2»ни қабул қилди. Қизиқарли учрашувда ҳисоб очилмади. Томонлар ҳар иккала бўлимда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш имкониятига эга бўлишди, бироқ гоҳида дарвозабонлар ўз маҳоратини намойиш қилган бўлса, айрим вазиятларда футболчиларга аниқлик етишмади.

    «Б» ПРО ЛИГА. 14-ТУР
    «ТУРОН» - «БУНЁДКОР-2» - 0:0 (0:0)
    8 август. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 2250 томошабин.
    Бош ҳакам: Фаррух Янсупов.
    Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Ўралов, Андрей Цапенко.
    Захирадаги ҳакам: Шаҳбоз Ваҳобжонов.
    Назоратчи: Игорь Нехочин.
    Комиссар: Улуғбек Азизов.
    «Турон»: Алишер Пахриддинов, Абдулазизхон Абдурашидов (Абдулазиз Жўрабоев, 57), Оқилбек Маҳмудов, Ойбек Аҳатов (Асилбек Қайюмов, 46), Баҳодир Акрамов (Жасурбек Йўлдошалиев, 78), Мўйдин Мамазулунов, Шамсиддин Саъдуллаев, Бунёд Исроилов, Аслиддин Тоштемиров, Хуршидбек Асқаралиев (Элёрбек Мўйдинов, 80), Ғолибжон Сарибоев.
    «Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Сардор Усмонов (Ислом Абдужабборов, 46; Азамат Интиқбоев, 87), Жавлон Эсонов (Шерзод Ҳамидов, 55), Алпомиш Тилапов, Абдуғани Камолов, Жавоҳир Мусажонов (Қаландар Қудратов, 70), Боситжон Раҳимов, Максимилян Фомин, Шоҳруҳбек Муродбеков, Рихсихўжа Аҳмадхўжаев.
    Огоҳлантиришлар: Бунёд Исроилов, 89. Алпомиш Тилапов, 90+4.

Мавзуга оид бошқа хабарлар