Янгиликлар

  • U-18. Ўзбекистон чемпионати. Иккинчи даврани ғалаба билан бошладик

  • Сана: 06.08.2019
  • 18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давраси старт олди.

    Иккинчи даврани сафарда «Локомотив-БФК» меҳмони бўлган Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» ғалаба нашидасини сурди. «Қалдирғочларимиз» ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишди. Собир Норбоев, Хуршид Убайдуллаев ва Асаджон Азимжоновнинг голларига майдон эгалари иккинчи бўлимда бир марта жавоб қайтарди.

    U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 8-ТУР
    «ЛОКОМОТИВ-БФК» - «БУНЁДКОР» - 1:3 (0:3)
    5 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони.
    Бош ҳакам: Хусан Музаффаров.
    Қанот ҳакамлари: Шерзод Аъзамов, Санжар Назаров.
    Захирадаги ҳакам: Даврон Аҳмадов.
    Назоратчи: М.Саидҳошимов.
    «Локомотив-БФК»: Шоҳруҳ Исоқов, Жавоҳир Жуманов, Отабек Эркинов, Муҳаммадсодиқ Неъматов, Яшнар Раҳмонов, Санжар Жумабоев, Темур Тўлаганов, Диёр Мираҳмадов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Абдужаббор Зуҳриддинов, Жамшид Маҳмудалиев.
    Захирадагилар: Ҳумоюн Раҳматуллаев, Шавкат Тоҳиров, Абдурашид Абдуманнонов, Диёр Абдукаримов, Рамазон Йўлдошев, Адҳам Ўразалиев, Муҳаммад Қамбаров.
    «Бунёдкор»: Глеб Харин (Миразиз Усмонов, 46), Қуддусбек Аъзамов (Муҳаммадюсуф Носиров, 46), Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршидбек Убайдуллаев (Лазизхон Мўйдинов, 65), Фаррухбек Мухторов, Собир Норбоев (Сардорбек Олимов, 74), Жасурбек Абдулбеков (Аббос Аширалиев, 75), Жавоҳир Рўзиев (Сарвар Шарипов, 46), Жалолиддин Содиқов, Асаджон Азимжонов (Икром Эркинов, 62), Абдурауф Бўриев.
    Голлар: Собир Норбоев, 8 – 0:1. Хуршид Убайдуллаев, 17-пенальтидан – 0:2. Асаджон Азимжонов, 37 – 0:3. Шавкат Тоҳиров, 66 – 1:3.

Мавзуга оид бошқа хабарлар