Янгиликлар

  • «Физкультурачилар куни» мусобақаси. Турнир якунланди, яхшилар орасида биз ҳам бормиз

  • Сана: 06.08.2019
  • Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида давом этаётган «Физкультурачилар куни» халқаро мусобақаси якунланди.

    Мусобақанинг сўнгги кунида Қозоғистоннинг «Жовани»сига қарши майдонга чиққан «Бунёдкор-2005» йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0. Турнир тўпурарига айланган Асадбек Аъзамжоновнинг дубли ва Миржалол Норқобиловнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди ва тарбияланувчиларимиз халқаро мусобақани учинчи ўринда якунлади.

    Мусобақа якунлангач, одатдагидек энг яхшилар аниқланди. Асадбек Аъзамжонов турнир тўпурарига айланган бўлса, Диёр Тоҳиров мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Элдор Маҳкамов бошчилигидаги «Бунёдкор-2005»нинг ўзи турнирда учинчи ўринни эгаллади.

    «ФИЗКУЛЬТУРАЧИЛАР КУНИ» МУСОБАҚАСИ
    «БУНЁДКОР-2005» - «ЖОВАНИ» (Қозоғистон) - 3:0
    Голлар: Асадбек Аъзамжонов (2та), Миржалол Норқобилов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар