Янгиликлар

  • «Физкультурачилар куни» мусобақаси. «Бунёдкор-2005» турнирни ғалаба билан бошлади

  • Сана: 02.08.2019
  • Кеча Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида «Физкультурачилар куни» халқаро мусобақаси старт олди.

    Элдор Маҳкамов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» кеча турнирдаги илк ўйинини ўтказди. «Қалдирғочларимиз» «Хўжанд» академияси тарбияланувчиларига қарши баҳсда ғалаба қозонди. Асадбек Аъзамжонов ва Миржалол Норқобилов томонидан урилган голларга мезбонлар икки марта жавоб қайтаришди.

    «Бунёдкор-2005» турнирдаги навбатдаги ўйинини Сўғди вилоятининг СШФ жамоасига қарши ўтказади.

    «ФИЗКУЛЬТУРАЧИЛАР КУНИ» МУСОБАҚАСИ
    «ХЎЖАНД» - «БУНЁДКОР-2005» - 2:3
    «Бунёдкор-2005»: Беҳруз Мавлонов, Алибек Рустамов, Бектемир Ўразалиев, Иброҳим Абдуфотиҳов, Аҳрорбек Мамадалиев, Жалолиддин Қодиров, Оғабек Шомуродов, Диёр Тоҳиров, Миржалол Норқобилов, Асадбек Аъзамжонов, Камронмирзо Абдуҳалимов.
    Захирадагилар: Шоҳруз Шоҳинзода, Иброҳимжон Содиқ-Оҳунов, Сардор Шойимқулов, Жасурбек Тошпўлатов.
    Голлар: Асадбек Аъзамжонов (2та), Миржалол Норқобилов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар