Янгиликлар

  • «Бунёдкор»нинг янги аъзоси билан танишинг

  • Сана: 29.07.2019
  • Бугун «Бунёдкор» яна бир футболчи билан шартнома имзолади.

    Сўнгги икки мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев «Бунёдкор» аъзосига айланди. Ўзбекистондаги охирги клуби айнан «Бунёдкор» бўлган Шоҳруҳ яна жамоамиз либосида тўп суради. Бугун Гадоев билан боғлиқ ҳужжат ишлари расмийлаштирилди. Умид қиламизки, Гадоев ўзининг ажойиб ўйинлари билан «Бунёдкор»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон трансфер ойнаси 5 август куни ёпилади. «Бунёдкор»дан янгилик кутишда давом этинг.

    МАЪЛУМОТ УЧУН
    ШОҲРУҲ ГАДОЕВ
    Туғилган санаси: 31.12.1991
    Амплуаси: ярим ҳимоячи, вингер
    Бўйи: 174см. Вазни: 68кг
    Футболчилик фаолияти
    «Насаф» - 2012-2015 йиллар
    «Муҳаррақ» (Баҳрайн) – 2015-2016 йиллар
    «Бунёдкор» - 2016 йил
    «Бухоро» - 2017 йил
    «Бунёдкор» - 2017 йил
    «Тежон Ситизен» (Жанубий Корея) – 2018-2019 йиллар

Мавзуга оид бошқа хабарлар