Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Ҳақли равишда ғалаба қозондик»

  • Сана: 27.07.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Динамо» (4:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

    - «Динамо» жуда яхши жамоа, лекин бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Ҳаво иссиқлигини инобатга олмаса ёмон ўйнамадик, шунчаки ҳисоб 4:1 кўринишини олганида футболчиларни бироз хотиржамликка берилгани сабабли гол ўтказиб юбордик.

    Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Евгений Чумак умумий маънода ёмон ўйнагани йўқ. Ҳар қандай футболчига янги жамоасига мослашиб олиши учун вақт керак, хусусан Чумакка ҳам. Дмитрий Островский эса, бугун Минскдаги йиғиндаги каби ёрқин кўринмади. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар