Янгиликлар

  • Жамоамизни тарк этганлар ҳақида

  • Сана: 27.07.2019
  • Кеча Суперлиганинг 2-давраси старт олди.

    Давралар оралиғида бошқа клублар қатори «Бунёдкор»да бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, бугунги кунга қадар жамоаларимизни тўрт футболчи тарк этди. Уларнинг икки нафари мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида бошқа клубда ўтказса, қолган икки нафари билан ўзаро келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди. Жумладан, бош жамоамиздан Сардор Азимов «Андижон»га, «Бунёдкор-2»дан Аббос Жумақулов «Бухоро»га ижарага берилди. Биринчи даврани ижара асосида «Бунёдкор»да ўтказган Сергей Прохоров «Локомотив»га қайтиб кетди. Нодир Мавлонов эса, «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.

    «Бунёдкор» футбол клуби фаолиятини бошқа клубда давом эттираётган ўйинчиларга омад тилаб қолади!

    Айтиш керак, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 5 август куни ёпилишини инобатга оладиган бўлсак, жамоамизда ҳали яна ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар