Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги. Иккинчи давра ғалаба билан бошланди

  • Сана: 26.07.2019
  • Ёшлар биринчилигида иккинчи давра ўйинлари старт олди.

    Ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилган «Бунёдкор» мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам ғалаба билан бошлади. Виктор Карпенко шогирдлари самарқандликларга қарши баҳсни фаол ўтказишди. Ўйин тақдири амалда биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди. Аввалига Абдулҳай Исмоилов ҳисобни очди. Бўлимнинг учинчи қисми давом этаётган бир вақтда Иброҳим Ибрагимов суперзарбаси билан меҳмонларни иккинчи бор майдон марказига чорлади. Орадан етти дақиқа ўтиб «Динамо» футболчилари ҳисобни қисқартирган бўлса-да, уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилгани йўқ. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Фарҳод Раҳматов дарвозаси учинчи бор ишғол қилинди. Наим Қосимов меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Абубакр Мўйдинов кучли зарбаси билан ўйин тақдирини ҳал қилди.

    U-21. ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 14-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 3:1 (3:1)
    26 июль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Наим Қосимов.
    Қанот ҳакамлари: Ойбек Каллахўжаев, Фаррух Йўлдошев.
    Захирадаги ҳакам: Абдурашид Худойберганов.
    Назоратчи: Владислав Цейтлин.
    Комиссар: Аҳмед Тиллаев.
    «Бунёдкор»: Жасур Умрзоқов, Бурхон Усмонов, Диёр Раҳимқулов (Фаррух Мухторов, 87), Сардор Хурсандов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Валерий Акопов, 46), Жаҳонгир Абдусаломов (Жамшид Бахшуллоев, 72), Иброҳим Ибрагимов (Абдурауф Бўриев, 67), Абдулҳай Исмоилов (Ойбек Ҳамидов, 82), Ислом Каримов, Абубакр Мўйдинов (Фаррух Икромов, 46), Жасур Холдоров.
    «Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Рафаэль Девликанов (Жавоҳир Исматов, 46), Азимжон Тиллаев, Далержон Олмосжонов, Темур Шарипов (Жалолиддин Хусанов, 53), Анвар Муродов, Жасур Ашуров (Шарофиддин Шобиров, 69), Меҳрож Худойбердиев (Шаҳзод Эгамбердиев, 89), Шаҳзод Эргашев, Беҳзод Аҳмаджонов, Феруз Саидов (Лазизбек Язданқулов, 46).
    Голлар: Абдулҳай Исмоилов, 15 – 1:0. Иброҳим Ибрагимов, 35 – 2:0. Далержон Олмосжонов, 42 – 2:1. Абубакр Мўйдинов, 45+1-пенальтидан – 3:1.
    Огоҳлантиришлар: Азимжон Тиллаев, 6. Ислом Каримов, 30. Анвар Муродов, 73.

Мавзуга оид бошқа хабарлар