Янгиликлар

  • Дмитрий Островский: «Жамоанинг ички муҳити аъло даражада»

  • Сана: 20.07.2019
  • «Бунёдкор»нинг Минскдаги йиғинида жамоага келиб қўшилган, айни вақтда кўрикда бўлиб турган россиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Островский иккита ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳаракат қилишга улгурди. Аҳамиятлиси, «Дняпро»га қарши баҳсда мезбонлар дарвозасига урилган ҳар иккала голга муаллифлик қилди. Биз футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

    - Айтишим керак, «Бунёдкор» ажойиб мураббийлар штабига эга профессионал экан. Таркибдаги футболчилар анча ёш бўлишига қарамасдан тўп назорат қилишга асосланган футбол ўйнар экан, буни менга жуда маъқул бўлди. Чунки майдонда шунчаки югуриб юргандан тўпни назорат қилиб, пасларга асосланган футбол ўйнаш ёқимлироқ. Умумий маънода жамоа менда илиқ таассурот қолдирди. «Бунёдкор» ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клуб ҳисобланади.

    Кеча ва бугун ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг иккинчи бўлимида майдонга тушишга улгурдим. Кеча бироз ҳаяжон бўлган эди, сабаби, гарчи биринчи бўлимда жамоа ўйинини кузатган бўлсамда, майдонга тушганимдан кейин шерикларимни керакли жиҳатларини билиб олишим учун вақт керак бўлди. Кеча рақибга умуман имконият қолдирмагандик, бугунги баҳс бироз қийин кечди. Боиси, рақиб жисмоний тарафдан анча кучли, қолаверса, таркибида жисмонан бақувват футболчилар йиғилган. Шундай бўлса-да, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўз ўйинимизни кўрсата олдик, мезбонлар дарвозасини ишғол қилдик, афсуски, бир йўла иккита пенальтини голга айлантира олмадик.

    Жамоадаги ички муҳит аъло даражада, барча йигитлар қувноқ кайфиятда юрар экан. Ҳали барча жамоадошларим билан тўлиқ танишиб улгурмадим, аммо кимни яқиндан таниган бўлсам, у мени яхши қабул қилди, илиқ муносабатда бўляпти.

Мавзуга оид бошқа хабарлар