Янгиликлар

  • Минскдаги еттинчи кун

  • Сана: 17.07.2019
  • «Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

    Мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

    Бугун жамоамиз одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса, одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

    Жамоамиз 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарларига қарши ўйнасак, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашамиз. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйинимиз Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар