Янгиликлар

  • Видео. Минскдаги бешинчи кун

  • Сана: 16.07.2019
  • «Бунёдкор» Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларининг бешинчи кунида иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

    Аввалги ўйиндан фарқли равишда Вадим Абрамов учрашув куни футболчиларни «тренажер зали»да шуғуллантиргани йўқ. Балки шунинг учун бўлса керак, йигитлар Белорусь чемпионати олий лигасида 7-ўринни эгаллаб турган, сўнгги уч ўйинда 7 очко жамғарган «Городея»дан тўпни назорат қилиш борасида катта устунликка эга бўлгандир?!

    «Городея» шу куни ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрамаслик учун бор имкониятини ишга солди. Аммо ўйинни ташкил қилиш ва тўпни назоратида сезиларли даражада устунликка эга футболчиларимиз мезбонлар дарвозасини ҳар бир бўлимда бир мартадан ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. Қолаверса, ҳакам ҳисоб қисқарганидан кейин Фаррух Икромовга нисбатан ишлатилган пенальтига тортадиган қўполликка кўз юмди. Бу хато учрашув якунида жамоамизга қимматга тушиши мумкин эди, лекин омадимиз келди. Катта тезликда қарши ҳужумга ўтган мезбонларнинг сўнгги зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Саноқли сантиметрлар «Бунёдкор»нинг ғалабасига тўсқинлик қила олмади.

    ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
    «ГОРОДЕЯ» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:1)
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Анвар Ғофуров (Валерий Акопов, 71), Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 59), Жавоҳир Қаҳрамонов (Бобурбек Фарҳодов, 54), Нурилло Тўхтасинов (Санжар Рихсибоев, 81), Хуршид Ғиёсов (Жасурбек Жалолиддинов, 61), Лутфулла Тўраев (Фаррух Икромов, 67), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46; Владислав Нуриев, 79).
    Голлар: Максим Ровбут, 34-ўз дарвозасига – 0:1. Муҳаммад Диалло, 58 – 0:2. Дмитрий Байдук, 72 – 1:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар