Янгиликлар

  • Видео. Минскдаги тўртинчи кун

  • Сана: 15.07.2019
  • «Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этади.

    «Қалдирғочлар» кеча ҳам икки маҳал шуғулланишди. Гарчи бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилган бўлса-да, қолаверса, бугун ҳам жамоамиз назорат ўйинида майдонга тушса-да, мураббийлар штаби футболчилар дам бергани йўқ. Кечаги иккала машғулотда ҳам тўп билан ишланди. Исломжон Қобилов ҳали ҳам якка тартибда шуғулланмоқда. Афсуски, унинг ёнига яна бир ўйинчимиз қўшилди. «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган Суҳроб Иззатов кечаги машғулотларда ҳатто якка тартибда ҳам шуғуллана олгани йўқ. Тиззасининг ён қисмидан олинган жароҳат ярим ҳимоячини маълум муддатга сафдан чиқарди.

    Айтиш керак, жамоамизнинг кечаги машғулотларида хорижлик футболчи ҳам иштирок этди. Кот-д'Ивуарлик вингер Муҳаммад Диалло Минск йиғини давомида кўрикда бўлади. Унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, футболчи билан шартнома имзоланади.

    МАЪЛУМОТ УЧУН
    Тўлиқ исми: Ламине Муҳаммад Диалло
    Туғилган санси: 27.11.1994
    Бўйи: 188 см
    Фуқаролиги: Кот-д'Ивуар
    Амплуаси: Ҳужумчи-вингер
    Охирги жамоаси: «Муайзер» (Қатар)

Мавзуга оид бошқа хабарлар