Янгиликлар

  • Видео. Минскдаги учинчи кун

  • Сана: 14.07.2019
  • «Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этади.

    Кеча жамоамиз йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Айтиш керак, эрталабки машғулотлар билан бошланди. Аниқроғи, футболчилар «тренажер зали»да жисмоний юкламалар олишди. Гарчи 5 соатдан кейин ўртоқлик ўйини бўлса-да, мураббийлар штаби ўйинчиларга жисмоний юкламалар беришдан чўчишмади. Аҳамиятлиси, нонуштадан кейин ўтказилган машғулотларда жисмоний юкламалар олган йигитларимиз тушликдан сўнг бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида рақибга ҳеч қайси жиҳатдан ютқазгани йўқ. Аксинча, учрашувнинг аксар қисмида мезбонларга нисбатан фаол ва мазмунли ўтказишди. Ўйинни ташкил қилиш борасида «Смолевичи»дан устунлигимиз кўринди. Шунчаки, Белорусь чемпионатининг 1-лигасида пешқадамлик қилаётган майдон эгалари ўз уйида ютқазишни хоҳламагани сабабли 90 дақиқа майдонда фаоллик кўрсатди. Таъкидлаганимиздек, сифат борасида бизнинг йигитлар устунлик қилишди.

    Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлимда чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум ҳаводан амалга оширилган тўп узатиш орқали ўнг қанотга кўчди. Тўпни қабул қилиб олган Дилшод Аҳмадалиев бир ҳаракат билан ҳимоячини четга «суриб қўйиб», иккинчи ҳаракатда дарвозани ерлатиб нишонга олди. Вадим Абрамов иккинчи қирқ беш дақиқаликда таркибни деярли ўзгартирди. Мезбонлар эса, биринчи бўлимнинг ўзидан кейиноқ таркибни янгилашди.

    ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
    СМОЛЕВИЧИ – БУНЁДКОР – 0:1 (0:0)
    «Смолевичи»: Алексей Черних, Иван Василенок, Эдуард Жевренов, Игорь Заяц, Владислав Муҳамедов, Александр Краснов, Дмитрий Щегрикович, Анатолий Макаров, Артём Федянин, Дмитрий Гомза, Евгений Барсуков.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 72), Анвар Ғофуров (Улуғбек Абдуллаев, 78), Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Валерий Акопов, 72), Суҳроб Иззатов (Бобурбек Фарҳодов, 72), Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 62), Жасурбек Жалолиддинов (Санжар Рихсибоев, 46), Владислав Нуриев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46; Фаррух Икромов, 83).
    Гол: Дилшод Аҳмадалиев, 64 – 0:1.

Мавзуга оид бошқа хабарлар