Янгиликлар

  • Бугунги рақибимиз билан танишинг

  • Сана: 13.07.2019
  • «Бунёдкор» бугун Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида биринчи назорат учрашувини ўтказади. Рақиб – «Смолевичи» футбол клуби.

    2009 йил ташкил топган «Смолевичи» футбол клуби дастлаб «Вигвам» номи билан фаолият юритган ва Минск шаҳри чемпионатида иштирок этган. 2011 йилнинг апрель ойида Белорусь футбол федерациясида рўйхатдан ўтиб, тегишли лицензияни қўлга киритган жамоа мамлакат чемпионатининг иккинчи лига ўйинларидаги иштирокини бошлаган. (Белорусда худди Ўзбекистонда бўлгани каби учта лига бор: Олий, биринчи ва иккинчи). Шу йилнинг август ойида клуб номи «Смолевичи»га ўзгартирилган. Жамоанинг ўзи профессионал чемпионатдаги илк мавсумида иккинчи лига ўйинларини 12-ўринда якунлаган.

    2012 йил ҳали уч ёшга тўлиб улгурмаган клубнинг номи учинчи марта ўзгартирилган. Аниқроғи, ҳомийларнинг ўзгариши ҳисобига «Смолевичи-СТИ» дея номланишни бошлаган. Иккинчи лигадаги иккинчи мавсумининг ўзидаёқ аутсайдерликдан фаворит даражасига кўтарилган бугунги рақибимиз мавсум якунланишига тўрт тур қолганида биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган. Айнан йўлланма қўлга киритилган учрашувни жамоа ўзининг ҳозирги доимий ўйингоҳи «Озерный» ўтказган.

    2013-2017 йилги мавсумларни биринчи лигада ўтказган «Смолевичи» беш йиллик уринишдан кейин иккинчи ўрин билан олий лига йўлланмасини қўлга киритган. Бироқ жамоанинг олий лигадаги иштироки омадсиз чиқиб, 2018 йилги мавсумнинг ўзидаёқ қуйига йўл олади. Шундай бўлса-да, раҳбариятнинг жамоага бўлган эътибори пасайгани йўқ. Клуб бу йилги мавсумни биринчи лигада кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Ҳозирча ўтказилган 13та учрашувдан кейин 34 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

    Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади. Ўйин «Смолевичи-СТИ» жамоасига қарашли «Озерний» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

    МАЪЛУМОТ УЧУН
    Тўлиқ номи: «Смолевичи-СТИ»
    Лақаби: «Смола»
    Ташкил топган йил: 2009
    Стадиони: «Озёрний», Смолевичи
    Клуб президенти: Сергей Михайлов
    Бош мураббийи: Александр Бразевич
    Сайти: www.fcsmolevichi.by

    ЖАМОА ТАРКИБИ
    Дарвозабонлар
    Евгений Абрамович 17.09.1995
    Алексей Черних 30.06.1998
    Ҳимоячилар
    Иван Василёнок 17.05.1989
    Эдуард Жевнеров 1.11.1987
    Никита Билинкин 27.01.1999
    Евгений Шидловский 13.01.1991
    Антон Шепелев 8.11.1989
    Игорь Заяц 8.01.1999
    Ярим ҳимоячилар
    Анатолий Макаров 10.04.1996
    Дмитрий Бородин 19.07.1999
    Евгений Барсуков 5.07.1990
    Сергей Левицкий 17.03.1990
    Артём Федянин 25.04.1994
    Дмитрий Шегрикович 7.12.1983
    Антон Белезяк 7.01.1998
    Дмитрий Калинейко 9.04.1999
    Степан Макаров 10.04.1996
    Ян Сенкевич 18.02.1995
    Алексей Вакулич 24.06.1998
    Ҳужумчилар
    Дмитрий Гомза 3.05.1987
    Андрей Михальчук 1.04.1997
    Мирослав Хлебосолов 18.01.1999
    Артём Федянин 25.04.1994
    Дмитрий Калинейко 08.04.1988

     

     

    Жамоалар

    Ў

    Ю

    Д

    М

    Т-Н

    О

     

    Смолевичи-СТИ

    13

    11

    1

    1

    29-5

    34

     

    Белшина

    12

    10

    1

    1

    38-6

    31

     

    Локомотив-Гомел

    12

    9

    1

    2

    27-9

    28

     

    Спутник

    12

    8

    1

    3

    19-9

    25

     

    Рух-Брест

    12

    6

    5

    1

    35-11

    23

     

    Лида

    12

    6

    4

    2

    18-10

    22

     

    Нафтан

    12

    4

    5

    3

    20-16

    17

     

    НФК-Минск

    12

    4

    2

    6

    13-16

    14

     

    Oрша

    12

    4

    1

    7

    10-24

    13

     

    Химик-Светлогорск

    12

    4

    1

    7

    12-30

    13

     

    Волна

    12

    3

    3

    6

    13-17

    12

     

    Гранит

    13

    3

    3

    7

    10-23

    12

     

    Слоним

    12

    0

    5

    7

    5-18

    5

     

    Сморгон

    12

    1

    1

    10

    10-33

    4

     

    Барановичи

    12

    0

    2

    10

    4-36

    2

Мавзуга оид бошқа хабарлар