Янгиликлар

  • Видео. Минскдаги иккинчи кун

  • Сана: 13.07.2019
  • Жамоамизнинг Белорусь пойтахти Минск шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этади.

    Йиғиннинг биринчи кунида енгил машғулотлар билан кифояланган «қалдирғочлар» иккинчи кундан эътиборан икки маҳалдан шуғулланишга киришишди. Эрталабки машғулотларга жисмоний юкламаларга эътибор қаратилди. Мураббийлар штаби давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш борасида иш олиб боришмоқда.

    Тушдан сўнг ўтказилган машғулотларда асосан тўп билан ишланди. Машғулотлар доимгидек кўтаринки руҳда ўтказилди. Ҳали тўлиқ кучга кириб улгурмаган Исломжон Қобилов иккинчи кунги машғулотларда якка тартибда бўлса-да, тўп билан ишлашни бошлади. Қолган футболчиларнинг барчаси умумий гуруҳда шуғулланди. Дарвозабонларни одатдагидек Абдусаттор Раҳимов алоҳида шуғуллантирди. Кечки овқатдан аввал эса, назарий машғулот ўтказилди.

    Йиғиннинг учинчи кунги режасидан эрталабки машғулот ва ўртоқлик учрашуви ўрин олган. Бу ҳақда эртага маълумот берамиз.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар